Аввал хабар қилинганидек , Президент соврини учун жорий йилда ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичида иштирок этган 70 нафар ўқувчи ва уларнинг 14 нафар устозларига Буюк Британия давлатига таълим саёҳатига бориш учун махсус йўлланмалар берилган эди. Бугун мазкур рағбатга эга бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозлари таълим саёҳати учун Буюк Британияга йўл олишди .

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Президент соврини учун 2022-2023 ўқув йилида ўтказилиши белгиланган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловиида иштирок этиш истагида бўлган мактаблардан аризалар қабул қилиниши давом этмоқда.

Мазкур турдаги аризалар 2022 йил 31 декабрга қадар ахборот тизими орқали қабул қилинади.

Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

Туман(шаҳар) босқичида ғолиб бўлган мактаблар туман ҳокимлиги томонидан:

1-ўрин – 100 миллион сўм;

2-ўрин – 75 миллион сўм;

3-ўрин – 50 миллион сўм.

Вилоят босқичида ғолиб бўлган мактаблар вилоят ҳокимлиги томонидан:  

1-ўрин – 250 миллион сўм;

2-ўрин – 200 миллион сўм;

3-ўрин – 150 миллион сўм.  

Республика босқичида ғолиб бўлган мактаблар Халқ таълими вазирлиги томонидан:

1-ўрин – 500 миллион сўм;

2-ўрин – 400 миллион сўм;

3-ўрин – 300 миллион сўм

Умумий натижага кўра, энг юқори балл тўплаган мактаблар баллар кетма-кетлигига кўра 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади.

ЎзА