Сотувга қўйилган ушбу ҳажмдаги АИ-80 автобензиннинг 5000 тоннаси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва 1250 тоннаси “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК ҳиссасига тўғри келади.

15 декабрь куни эса нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5908 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Хусусан, бу Қорақалпоғистон Республикасига 251 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятига 3164 тонна, Андижонга 108 тонна, Бухорога 176 тонна, Жиззахга 179 тонна, Қашқадарёга 223 тонна, Навоийга 238 тонна, Наманганга 391 тонна, Самарқандга 252 тонна, Сурхондарёга 370 тонна, Сирдарёга 193 тонна, Фарғонага 45 тонна ва Хоразм вилоятига 318 тоннани ташкил этди.

2022 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 42,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 97,5 минг тонна хомашё захираси яратилган.

ЎзА