Хабарингиз бор шу йилнинг 13-18 ноябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Миср Араб Республикасининг Шарм-эль-Шейх шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг 27 – йиғилишида иштирок этган эди.

Унда Ўзбекистон томони халқаро ҳамжамият билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини ҳамда иқлимга мослашиш лойиҳаларини илгари суриш, чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши курашиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун минтақавий Иқлим Кенгашини тузиш тарафдори эканини таъкидлаган эди.

Бугун ана шу конвенция йиғилиши юзасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати вакиллари, ЎзГидрометеорология хизмати маркази раҳбарияти ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда иқлим сиёсатининг устувор йўналишларини тушуниш, мамлакатларнинг углерод нейтраллигига эришиш қарори, Марказий Осиёда қайта тикланадиган энергия манбалари, минтақада иқлим ўзгаришига мослашиш амалиётини жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатлар, Оролбўйи минтақаси экотизмини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида бажарилаётган вазифалар хусусида батафсил маълумот берилди.

Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига мутасаддилар томонидан жавоб қайтарилди.

Ў. Алимов, Д. Ёқубов (видео) ЎзА