2022 йил 17 декабрь куни Тунисда муддатидан олдин парламент сайлови бўлиб ўтади.

Шу кунларда мамлакатда бир қатор ўзгариш, жумладан, номзодга қўйиладиган талабни назарда тутувчи янги сайлов қонуни доирасида қизғин муҳокама авж олган.

Тунис достается президенту – Газета Коммерсантъ № 132 (7333) от 25.07.2022

Янги қонун нимани ўзгартиради?

15 сентябрь куни қабул қилинган янги сайлов қонунига Шимолий Африка мамлакатидаги етакчи сиёсий партияларнинг аксарияти қарши чиққан. Партия вакиллари сайловни бойкот қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Айни пайт фақат Президент Қайс Саидни қўллаб-қувватлайдиган партия ва нодавлат ташкилотлар сайловда иштирок этиши, янги қонунни маъқуллашини билдирган.

Тунис президенти сайловларида мустақил номзод Қайс Саид ғолиб бўлди

Қайд этилишича, янги қонунда партия рўйхатида овоз бериш усули бекор қилинган. Парламентдаги депутатлик мандати сонини 217 дан 161 га қисқартириш таклифи берилган. 10 нафар ноибни хориждаги тунисликлар сайлайди.

Сайлов участкалари қисқартириляпти, номзод сайловда қатнашадиган ҳудудда яшовчи 400 кишининг имзосини олиши шарт.

Ҳужжатда кўрсатилишича, партияларга сайлов ишини олиб бориш тақиқланади, сайлов олди ташвиқотга фақат индивидуал даражада рухсат берилган. Бундай турдаги қонунчиликдан кўп партиялар норози.

Жители Туниса в ходе первых выборов отдали предпочтение исламистам - РИА  Новости, 24.10.2011

Дарвоқе, номзод фақат яшаш жойидан кўрсатилиши талаб қилинади. Судланмаганлиги, солиқдан қарзи йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатни ҳам тақдим этиш мажбурий.

Демократик ҳаракат партияси раиси Зуҳайр Ал-Ҳамдий жорий этилаётган янги қонун ҳақида қуйидаги фикрни билдирди:

– Аввалги қонунга кўра, номзоднинг жиноий ишда иштироки бўлмаслиги шарт эмас эди. яъни, собиқ жиноятчининг парламентга киришига рухсат берилганди. Айни омил эски парламентда бир неча бор инқироз келтириб чиқарганини қайд этиш жоиз.

За 2 дня до референдума в Тунисе вспыхнули протесты против новой  Конституции — EADaily — Новости Туниса. Новости Тунис. Тунис новости.  Тунис. Новости. Тунис сегодня. Новости Туниса сегодня. Тунис последние  новости. Тунис новости сегодня.

Янги қонунда номзод кўрсатиш шарти қатъийлаштирилиши ва судланганлик ҳолати бўлмаслиги каби талаблар икки босқичли сайлов тизими жорий этилишини англатади. Биринчи турда номзоднинг белгиланган шартга, регламентга мувофиқлиги тасдиқланади. Иккинчи босқичда эса овоз берилади.

Бу партиялар эмас, шахслар олдинга чиқадиган тизим. Депутат ўзи вакиллик қилаётган халқни билиши, одамларга яқинлашиши керак. Шунингдек, янги қонунда сайлов участкасини белгилашдаги камчиликларга эътибор қаратиш муҳим.

5 дней в Тунисе после теракта. Специальный репортаж Traveling.by

Овоз бериш жойини белгилашда демографик мувозанатни таъминлаш лозим. 20-30 минг аҳоли яшайдиган туманга битта вакил берилгани мувозанат сақланмаётганидан далолат.

Хуллас, дунёнинг турли нуқталарида сиёсий, иқтисодий хавфсизлик тобора заифлашиб бораётган бир пайтда мамлакат тақдирини белгилашга оид ҳар қандай воқеа-ҳодисага жиддий қараш керак. Сайлов шаффоф, адолатли ўтиши халқаро ҳамжамият тақдирини белгилайдиган тушунча.

Интернет материаллари асосида

Беҳруз Худойбердиев тайёрлади.

ЎзА