3-26 октябрь кунлари Япония халкаро ҳамкорлик агентлиги JICAнинг “Мактабгача таълимда инклюзив таълим амалиётини мустаҳкамлаш” номли лойиҳаси доирасида “Инклюзив таълим тажрибасини ривожлантириш” мавзусида ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад Ўзбекистонда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш, уларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш борасидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан Япония – Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашиш ва тавсияларни қабул қилишдан иборат.

Инклюзив таълимнинг назарий ва амалий масалалари ўндан ортиқ йўналишларда ташкил этилмоқда.

Ўқув-тренинг иштирокчилари билан Япония мисолида Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш истиқболлари, муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича методик ҳамда амалий масалаларни атрофлича муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Ўқув-тренинг иштирокчиларининг ҳулосалари асосида улар томонидан ишлаб чиқиладиган якуний тавсиялар республикамиздаги инклюзив таълим йўналишини замонавий талаблар даражасида ривожлантириш йўлидаги алоҳида аҳамиятга эга босқич бўлиб хизмат қилади.

М.Қосимова,  
ЎзА