Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида инфратузилма масаласи ҳалигача долзарб бўлиб қолаётгани таъкидланди.

Ушбу масалаларни ҳал этиш учун 200 миллиард сўм ажратилса, камида 3 миллион туристни жалб қилиш мумкин.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда туризм маҳаллаларида йўл, электр, сув ва интернет муаммосини ҳал этиш бўйича ҳукумат қарорини киритиш;

ушбу дастурни молиялаштиришга йилига 200 миллиард сўм ажратиш;

йил якунигача оилавий меҳмонхоналарни кўпайтириш учун оилавий тадбиркорлик дастурларига қўшимча 500 миллиард сўм йўналтириш;

келгуси йил 1 апрелга қадар Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласини тадбиркорларга бошқарувга бериб, уларни тематик туризм қишлоқларига айлантириш топширилди.

ЎзА