«Анадолу» АА. Туркия. Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 16 сентябрь куни Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида кузатувчи мамлакат етакчилари ва махсус делегация меҳмонларини қутлаш маросимида иштирок этди.

Саммит иштирокчиларини “Боқий шаҳар” маданий-этнографик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарши олди. Қутлаш ва биргаликда суратга тушиш маросимлари якунланганидан сўнг давлат раҳбарлари кенгайтирилган таркибдаги музокараларни ўтказиш учун залга ўтдилар.

Шундан сўнг Шанхай ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 22-саммити бошланди. Тадбир “Буюк Ипак Йўли” сайёҳлик мажмуасининг конгресс-марказида бўлиб ўтди.

Музокараларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Россия Президенти Владимир Путин, ХХР Раиси Си Цзиньпин, Қозоғистон Президенти Косим-Жомарт Токаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шахбоз Шариф, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, кузатувчи-мамлакат етакчилари Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, таклиф этилган раҳбарлар: Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этишди.