Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух тўрт кунлик ташрифини якунлаб, Улан-Баторга учиб кетди.

Урганч халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Аҳмаджон Шокиров, Рустам Назарматов (сурат),

ЎзА мухбири