Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Самарқандда ўтадиган навбатдаги мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Самарқанд саммитида Беларусь давлатининг ШҲТга аъзолик аризаси кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

А.МУСАЕВ,
ЎзА