Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг фахрий меҳмони – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қуръон оятлари тиловат қилинди.

Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топишида Ислом Каримовнинг хизматлари катта бўлганини таъкидлади.

ЎзА
Сирож АСЛОНОВ,  Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ,
олган суратлар.