Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 15-16 сентябрь кунлари ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида қатнашиш учун Ўзбекистонга келди.

 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Покистон делегацияси ШҲТ саммити доирасида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ учрашувларда қатнашади.

А.МУСАЕВ,
ЎзА