Бугун давлатимиз раҳбари пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.

Хабарингиз бор, 2021 йил 20 август куни давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан илк бор очиқ мулоқот ўтказган эди. Бу сана мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” сифатида белгиланиб, бундай учрашувлар анъанавий тарзда, ҳар йили ташкил этилиши белгилаб олинди.

Жорий йил ҳам мазкур мулоқотга катта тайёргарлик кўрилди. Тадбиркорлардан савол ва таклифларни йиғиш бўйича республика штаби ҳамда “колл-марказ” ташкил этилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, унга 12 мингдан ортиқ ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушган.

Қайд этиш жоиз, республика штаби аъзолари томонидан мурожаатларда кўтарилган тизимли ва хусусий масалалар муҳокама қилиб борилди.

Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги бугунги учрашув бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади.

Аъло Абдуллаев(сурат), ЎзА