Эрик Френцель Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказилаётган ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасида сноуборднинг хафпайп йўналишида ва чанғи спорт турининг иккикураш баҳсларида ғолиблар номи аниқланди.

Унда америкалик сноубордчи Шон Уайт олтин медални қўлга киритган бўлса, япониялик Аюми Хирано кумуш медал билан тақдирланди. Шунингдек австралиялик Скотти Жеймс бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, чанғи спорт турининг иккикураш баҳсларида германиялик Эрик Френцель навбатдаги олтин медалига эга бўлди. Олимпиаданиниг ушбу йўналишида япониялик Акито Ватабе кумуш, австриялик Лукас Клапфер эса броза медали соҳиби бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА