кураш(1).jpg
 

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қозоғистон очиқ чемпионатида 3 олтин, 2 кумуш ҳамда 6 бронза медалини қўлга киритди. 

Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Зайниддин Ноширов, Маҳмуд Баҳшиллоев, Парвиз Мўминов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.
Финалга қадар ўтган беллашувларда зафар қучган Дилшод Неъматов ва Абубакр Алимов терма жамаомизга кумуш медални келтирган бўлса,Ихтиёр Ботиров, Оллоёр Абдуқодиров, Муҳаммадқодир Юсупов, Алижон Ҳусенов, Умид Ғаниев ҳамда Абдурашид Ғуломқодиров бронза медалига сазовор бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА