Ҳарбийлар Мўйноқда: Орол ҳудуди яшилликка ва яхшиликка бурканмоқда!

Хабарингиз бор, шу кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида Орол денгизининг қуриган ҳудудларини ўрмонзорга айлантириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мўйноқ туманида Оролбўйи ҳудудларини ўрмонлаштириш ишларига сафарбар қилинган ҳарбийлар учун байрам тадбири ўтказилди.
3.jpg
Ўрмон xўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкиллаштирилган тадбирда Президент админстрацияси xавфсизлик кенгаши, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Орол бўйида бўлаётган тариxий ишларга ўз ҳиссасини қўшаётган ҳарбий хизматчилар матонати тилга олиниб, бу борадаги ишларни янада жадал суратларда давом эттириш лозимлиги таъкидланди. Таниқли сўз устаси Валижон Шамшиев ҳамда тумандаги Санъат коллежининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ижро этилган саҳна чиқишлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.
946795da-3111-7231-710e-2775b1d4ccf6.jpg
Тадбир сўнгида бир гуруҳ ҳарбийларга фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Таниқли сўз устаси Валижон Шамшиев: – Бу нафақат бизнинг Ўзбекистонимизни, балки қўшни давлатлар ва керак бўлса, дунёни ташвишга солаётган муаммо саналади. Орол денгизи тубидаги суви қуриган майдонларда шамол туфайли юзага келадиган кучли қум, туз ва чанг бўронлари таъсирини камайтириш, ҳудудни яшилликка, яхшиликка буркаш ва шу орқали минтақада экологик ҳолатни яхшилаш, ям-яшил ўрмонзорларини барпо этиш – бу албатта савобли иш.
4.jpg
Ана шу ишларга ҳисса қўшаётган барча юртдошларимизга миннатдорлик билдирамиз. Бу саъй-ҳаракатларга оз бўлса-да, санъатимиз билан ҳисса қўшаётганимиздан мамнунман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлаверсин.
14810337741.jpg

 

ЎзА