IT соҳасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев IT йўналишида фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари билан учрашди. Унда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси IT соҳаси бўйича хизматлар кўламини кенгайтириш, экспортни янада ошириш, рақамлаштиришни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан соҳани ривожлантиришга қўшимча шарт-шароиларни яратиш бўйича қатор имкониятлар берилганлигини алоҳида тилга олди.

Учрашувда шунингдек, шунча имконият яратиб берилганига қарамай, республикамизда IT соҳасини ривожлантиришда, масофавий хизмат кўрсатиш, IT маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ишлар талаб даражасида эмаслиги таъкидланиб, вазифалар ижроси танқидий кўриб чиқилди.

Жумладан, IT соҳасини янада ривожлантириш, ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш, барча соҳаларда рақамлаштиришни жорий этишдаги аҳамияти такидланиб, соҳа вакилларининг фикр ва таклифлари тингланди. Учрашувда қатор долзарб масалалар кўтарилди. Барча билдирилган таклифлар белгилаб олиниб, соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди. Учрашувда 2024 йил давомида IT соҳасида экспорт ва ички бозорда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ соҳа вакиллари «Ўатан пидайысы», «Үмит ушқыны» кўкрак нишони ва Жўқорғи Кенгеснинг «Ташаккурнома»си билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги