Яшариш ва янгиланиш айёми бунёдкорлик ишларга руҳлантирмоқда

733

Жорий йилнинг 20-март куни Нукус шаҳридаги «Дўстлик» канали бўйида «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори билан байрамга бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилди.

Улкамизга баҳорнинг кириб келиши инсон руҳи ва қалбин тўлқинландириб, халқимизни энг севимли миллий байрамларимизнинг бири Наврўз сари руҳлантирмоқда. Жорий йилги яшариш ва янгиланиш фасли ҳам улуғ мақсадларга ҳамоҳанг бўлмоқда.

Кўнгиллар хайрли амаллардан баҳра олаётган ҳар бир кунда инсон қалби байрамона завқдан яшнайди. Шунга ҳамоҳанг тарзда элимиз бўйлаб Наврўз билан боғлиқ анъаналар намойиши, миллий маданий марказлар кўргазмалари ўтказилмоқда.

Байрам ва халқ сайилига йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгесининг Раиси А.Оринбаев Наврўз айёми билан самимий табриклади.

Республикамиз раҳбари Наврўз байрамининг орзу-истакларимиз, амалий ишларимиз билан ҳамоҳанг эканлигин алоҳида таъкидлади.

Халқимизнинг олижаноб меҳнати билан мамлакатимизда янги-янги замонавий корхоналар, шинам уй-жойлар, ижтимоий ва маданий объектлар, йўл ва кўприклар, боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда. Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаётий манфаатлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир юртдошимизга меҳр ва эътибор кўрсатиш асосий мезонга айланмоқда.

Мамлакатимизнинг кўп асрлик байрами бўлган Наврўз табиатни, атроф-муҳитни кўз қорашиғидек асроб-авайлаш фалсафасин ўзида мужассамлаштирган. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Үлкамиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Биздан кележак авлодга яшил макон, яшил боғ қолишига фаол иштирок этайлик!» шиори билан соябанли ва мевали дарақ кўчатларин экиш давом этмоқда.

Байрам тантаналарида маданий, миллий урф-одат ва қадриятларимизни акс эттирувчи кўргазмалар ташкил этилиб, байрамано ҳар хил безаклар билан безатилган сахналарда халқ уйинлари ва концерт дастурлари қўйиб берилди, Арқонда юрган дарвозларнинг маҳорати, арғумчакларда учган йигит-қизларнинг кулгиси одамларни эрксиз ўзига тортади. Ҳақиқаттан да, она Табиатни севиш, ардоқлаш, ўмр гултажи бўлган инсонни эъзозлаш, Ватанга муҳаббат ва содиқлик каби ғояларни ўзида мужассам этган «Наврўз» – халқимизнинг энг қадимий байрамларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Байрам сайилларида халқимизга намойиш этилган  фольклор ансамбльлар, бадиий ҳавоскорлик жамоаларининг, бахшилар билан жировларнинг, санъат ходимлари ва эстрада хонандаларининг, шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчиларининг ижросидаги концерт дастурлари ва сахналаштирилган байрам томошалари иштирокчиларга катта завқ ином этди.

Навўзнинг мангу руҳи, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол намоён бўлмоқда.

Ҳурматли Президентимиз ҳар бир чиқиб сўзлаган сўзида томорқа ерлар халқимиз учун катта даромат манбайи, бу ҳали ишга қўшилмаган имконият эканлигин алоҳида таъкидлаб ўтади. Ушбу йуналишда маҳаллалар аҳолиси давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, жумладан томорқаларда етиштириладиган маҳсулотларни сотиб оладиган, қайта ишлайдиган ва экспорт этадиган ишбилармонларга грант берилишин таъкидалади. Қораўзак тумани Маданият ОФЙ да яшовчи Генжемурат Турдимуратов томорқа еридан йилига 4 марта зураат олиб келмоқда. Унинг меҳнатлари инобатга олиниб, Президентимизнинг Фармони билан «Дўстлик» ордени билан мукофатланди.

Жорий йилги Наврўз байрами фазилатли Рамазон ойида ўтаётгани, уни янада файзли этмоқда.

Халқимиз ушбу байрам кайфияти давом этаётган кунларда барчамиз ота-бобаларимиз дуоларига қўшилиб, элимизнинг тинчлиги ва фарованлиги учун эзгу тилаклар қилмоқда.

Байрам шодиёналари ранг-баранг концерт дастури билан давом этди.

Азалдан яхшиликка интилган халқимизнинг той-байрамлари  спорт мусобақаларисиз ўтмайди. Шу айтгандек, жорий йилги Наврўз байрами ҳам халқимизнинг миллий спорт уйинлари бўлган кураш, орқан тортиш, тош кўтариш, қўшқор ўриштириш ва заманавий номи мас-рестлинг бўлган халқ тилида таёқни қўлидан юлиб олиш бўлган спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Ўтказилган мусобақаларга республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан ташқари, қўшни Хоразм, Навоий ва Бухора вилоятларидан спортчилар иштирок этиб, ўз маҳоратларин намойиш этди.

Жумладан, миллий кураш бўйича ёш полвонларга ҳам навбат берилиб, 26 кг вазнда Амударё туманидан Элбек Сапарбаев, 40, 50, 60 кг вазнда Нукус шаҳридан Баҳадир Султамуратов, Искендер Полатов, Шерзад Медетбаевлар биринчиликни эгаллаган бўлса, 73 кг вазнда амударёлик Нурбек Йулдашев Тахтакўпир тумани полвони Арман Сырғабаевни мағлубиятка учратишга муаффақ бўлди.

Мусобақанинг энг оғир вазнида бўлса, оқмангитли Заҳириддин Зайтов кегейличи Бахтияр Барлықбаевни очколар ҳисобида мағлуб этиб, бош байроқни эгаллашга муяссар бўлди. Қизлар ўртасида ўтказилган беллашувнинг финалида тахиаташлик Жасмина Азатова кегейличи Гулзабийра Тилеўимбетовани енгиб чиқишга эришди.

Мастрестлинг бўйича ўтказилган мусобақа 80, +80 кг вазн тоифаси ўртасида бўлиб ўтди ва +80 кг вазнда Ўзбекистон Бодибилдинг ва фитнес федерациясининг Қорақалпоғистон бўлими ходими Мийрас Мамбетниязов нукусли Бахыт Шуақбаевни мағлуб этди. Ушбу вазн тоифасида учинчи ўринни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалы талабаси Расул Атажанов эгаллади.

80 кг вазнда бўлса, нукуслик Еркебулан Қылышбаев амударёли Ағабек Сабировни мағлуб этиб, бош байроқ эгасига айланди. Мусобақанинг учинши ўрини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалы талабаси Ислам Балтабаевга насиб этди.

Халқимизнинг энг томошабоп уйини бўлган арқон тортиш мусобақасида Нукус шаҳридаги Гоне қала макон фуқоралар йиғини йигитлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалы жамоасин мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Қўчқор ўриштириш мусобақасида нукусли Элмурод Бабажановнинг қўчқори Нукус туманидан келган Давлетмурат Алламбергеновнинг қўчқорини мағлуб этиб, бош байроқ эгасига айланди.

Кўп миллатли халқимизнинг туйи, байрамлари битта бўлиб кетган. Наврўз ҳам барча миллат ва элатларнинг севимли байрамига айланган. Бугун республикамизда  турли миллат ва халқ вакиллари тинч, ўзаро дўстликда, унинг ривожига муносиб ҳиссаларин қўшиб келмоқда.

Байрам иштирокчилари миллий кўргазмалар ва куй-қўшиқларни томошалади. Турли миллат вакиллари билан дўстона суҳбатлашиб, эзгу тилакларин билдирди.

Наврўз сайиллари республикамизнинг барча туман ва овулларида давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

М.Ҳәбибуллаевнинг фотолари.