Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг қарори


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 июндаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3030-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлиги ҳамкорликда:

аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни илмий асосларга таянган ҳолда ечишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштирсин;

соҳада малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таянч докторантура ва докторантура босқичидаги таълимни ташкил этишни таъминласин;

аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги устувор йўналишлар доирасида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини вазирлик тизимида амалиётга татбиқ этиш чораларини кўрсин.

3. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Фавқулодда вазиятлар вазири                                                Р.ДЖУРАЕВ

Фан ва технологиялар агентлиги Бош директори              М.БОЛТАБАЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 7 август