Украинадан Россияга геосиёсий босим воситаси сифатида фойдаланилмоқда, у АҚШ ва НАТО қўлида ўйинчоққа айланди. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев россиялик оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида маълум қилди.
– Украина, афсуски, ҳозир маълум даражада НАТО қўлидаги ўйинчоққа айланган, – дейди Дмитрий Медведев.
“РИА Новости” хабарига кўра, Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари НАТОнинг мавжудлигини парадокс деб атади. Умуман олганда, блоклар Совуқ уруш давридан қолган эскирган тушунчадир.