Алматида ҳуқуқ ўрнатувчи кучлар Алмати туманидаги полиция бошқармасига қилинган ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлди, деб ёзмоқда “Sputnik Казахстан” полиция расмий вакили Салтанат Азирбек берган маълумотга таяниб.
Полиция вакилининг агентликка маълум қилишича, ҳужум қилганлар йўқ қилинган.
Чоршанба куни намойишчиларнинг бир гуруҳи Алматидаги Ауэзов тумани ички ишлар бўлими биносини эгаллаб олишга уринган эди.
Шунга қарамай, акция қатнашчилар шаҳардаги «Коктобе» телеминорасини эгаллаб олгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
KazTag агентлигининг ёзишича, Алматидаги «Коктобе» телеминораси эгаллаб олингани ҳақида хабар келган.
Алматидаги Республика майдонида яна отишмалар эшитилмоқда, деб ёзмоқда, “Sputnik Казахстан” агентлиги мухбири. Унинг таъкидлашича, кучли туман сабабли атрофда нималар бўлаётганини кўриш қийин.
«Алматида тахмин қилинишича, Республика майдонини тозалаш бошланган. Отишма давом этмоқда», — дейилади агентлик тарқатган хабарда.
Журналистнинг қўшимча қилишича, майдон томондан беш-ўн кишидан иборат гуруҳлар чопиб ўтмоқда, уларнинг айримлари жароҳат олган.
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, Алмати ва Нур-Султанда аэропортларни эгаллаб олишга уринишлар бўлган, уларнинг мақсад Россия ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан (КХШТ) жўнатилган ёрдамга халақит бериш бўлган.
«Алматида ҳам, Нур-Султонда ҳам аэропортни эгаллаб олишга уриниш бўлди. Атайин қилишди, чунки қуролли кучлар, энг аввало Россия ва КХШТдан ҳарбийлар келаётганини улар яхши билишарди билишарди. Самолётлар қўна олмаслиги учун аэропортни назоратига олмоқчи бўлишган», — деди Лукашенко пайшанба куни Минскда бўлиб ўтган мажлисда..