Тазйиқ ва зўравонликка учраганлар ҳимояси кучайтирилди (+видео)
253

Тазйиқ ва зўравонлик ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган ҳолатларда 24 соат ичида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар кучга кирмоқда.
Демак, 1 июндан бошлаб:
• тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;
• хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилашга учун жойлаштирилади;
• шошилинч биринчи ёрдам, руҳий ҳамда психотерапевтик ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади.
М.Эшмирзаева, А.Содиқов, И.Исматов (видео), ЎзА