Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, «Фидокорона хизматлари учун» ордени ва «Шуҳрат» медали соҳиби, гиламдўзлик бўйича моҳир уста Олтиной Наўбетова билан талаба-ёшларнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабалари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. Учрашувда музей ходимлари томонидан тажрибали ҳунарманднинг соҳадаги кўп йиллик фаолияти ҳамда қатор муваффақиятлари юзасидан ёшларга батафсил маълумот берилди.
Ҳунарманд Олтиной Наўбетова ёшларни гиламдўзлик ҳунарига қизиқтириш мақсадида қўй жунидан миллий гилам тўқиш бўйича маҳорат дарсини ўтди. Тадбир иштирокчиларини ўз ҳунармандчилик маҳсулотлари билан таништирди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА