Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

 Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 24 ноябрда қабул қилинган 

1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3–4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 135-модда, № 5, 201-модда, № 8, 383-модда; 2018 йил, № 10, 674-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 9, 588-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 7-модда иккинчи қисмининг русча матнидаги
«законодательством, принятым» деган сўзлар «законами, принятыми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 33-модданинг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законами» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 85-модда тўртинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законодательными актами» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 86-модда бешинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги «законодательством» деган сўз «законодательными актами» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 93-модда биринчи қисми 16-бандининг ўзбекча матнидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонунчилик» деган сўз билан алмаштирилсин;

6) 98-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «қонунчиликка» деган сўз билан алмаштирилсин;

7) 100-модда саккизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «қонунларига» деган сўз «қонунчилигига» деган сўз билан алмаштирилсин;

8) 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир»;

9) 117-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «қонунларга» деган сўз «қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти    Ш. Мирзиёев