Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
Ҳозирги вақтда давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмаганлиги учун давлатга оғир юк бўлиб келмоқда.
Жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилади. Жумладан, келгуси йилда Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидрогеология”, “Ўзавтосаноа”т халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.
– 2021 йилда автомобиль саноатида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида соҳада ишлаб чиқарувчилар сони кўпайтирилади, – деди давлатимиз раҳбари.