Адлия вазирлиги томонидан яна бир ваколатхона давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу – бош ташкилоти Швеция Қироллигининг Хелсинборг шаҳрида жойлашган “Марказий Осиё уюшмаси” жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифалари – демократик ислоҳотларни амалга ошириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга, Ўзбекистон Республикасида демократия ривожи ва инсон ҳуқуқлари масалаларига риоя этилишида кўмаклашиш ҳисобланади.
Ваколатхона жойлашган манзил: Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Чўпонота кўчаси, 8-уй, 26-хона.
ЎзА