Канаданинг Онтарио вилоятида бир кечада иккита черков ёниб кул бўлди. Маҳаллий ҳокимиятнинг таъкидлашича, кутилмаган ёнғин “шубҳа уйғотмоқда”. Мамлакатнинг CBC телеканали полиция маълумотига таяниб шу ҳақда хабар тарқатди.
Хабарда таъкидланишича, ёнғин бир –биридан унчалик узоқ бўлмаган иккита черковда бир вақтнинг ўзида келиб чиққан.
Ўт ўчирувчилар етиб келганда черков биноси тўлиқ аланга ичида бўлган.
«Биз ҳали ҳам текширув ишларининг бошида турибмиз, шу боис барча версияни кўриб чиқяпмиз, бироқ бир-бирига яқин икки черков биноси бир вақтда ёниб кетиши жуда шубҳали», – дейди маҳаллий полиция вакили Кевин Хоу.
Қанча ҳаракат қилинмасин авлиё Андрей черковини қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган. Полиция атай ёнғин келтириб чиқарилган бўлиши ҳам мумкин, демоқда.
ЎзА