Хивага саёҳат

Нукус гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар оилалари билан Хива шаҳрида жойлашган Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик – Ичан қалъага саёҳат қилишди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

IMG_0409.JPG
IMG_0446.JPG
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш орқали халқимизнинг бой тарихий мероси, бетакрор урф-одат ва анъаналари, миллий қадриятларимизни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларида ҳам ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг маънавиятини юксалтириш, яшаб турган ҳудуд тарихи ҳақида кўпроқ маълумот етказиш, маданий ҳордиқ олишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг тарихий обидалари ва масканларига саёҳат уюштирилиб, ички туризм ривожлантирилишига ҳисса қўшиляпти.
IMG_0455.JPG
IMG_0476.JPG
Қадим тарих ва бугунги руҳ уйғунлашган, маҳаллий ва хорижлик туристларни ўзига чорлаб келаётган тарихий обидалардан бири, шубҳасиз, Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий-меъморий мажмуаси ҳисобланади.Умумий майдони 26 гектар бўлган қалъада 54 тарихий архитектура ёдгорлиги жойлашган. Қалъани ўраб турган эни 5-6 метрлик деворнинг узунлиги 2200 метрни ташкил қилади.
IMG_0382.JPG

ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган Ичан қалъа тарихий-меъморий мажмуасига 4 дарвоза орқали кирилади. Уларни Ота дарвоза, Боғча дарвоза, Тош дарвоза ва Полвон дарвоза, деб аташади. Бугунги кунда мажмуада 40 мингдан зиёд экспонат сақланмоқда.

Тарих ва бугун билан юзлашган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари туристик саёҳатдан унутилмас таассуротлар олиб, бу даргоҳларга яна бир бор қайтиб келишни ният қилишди.

 

ЎзА