Мингдан зиёд аскарлар Нукусга етиб келди. Улар 14 кунлик карантинда сақланади

Жорий йил муддатли ҳарбий хизматга чақрилган аммо ўрнатилган карантин чоралари сабаб, армияга бориши кечиктирилган мингдаан зиёд аскарлар Мудофаа вазирлигининг Нукус ва Урганч гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмларда йигитлик бурчини ўташ учун Қорақалпоғистон Республикасининг марказига етиб келди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

_U4A6474.JPG

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев махсус поездда келган ўғлонларни Нукус вокзалида кутиб олди.

Карантин қоидалари ва ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда чақирилувчилар колонна билан Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирига олиб келинди.

_U4A6497.JPG

Етиб келган барча муддатли ҳарбий хизматчиларнинг саломатлигидан шикоятлар келиб тушмади ҳамда касалланиш аломатлари аниқланмади.

Таъкидлаш жоизки, иккита гарнизонда муддатли ҳарбий хизматни ўташи белгиланган чақирилувчилар дастлаб Нукус шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида барча қулайликларга эга бўлган махсус карантин ҳудудида 14 кун давомида назоратда бўлади.

_U4A6152.JPG
Шундан кейингина аскарлар билан ўқув йили режасига киритилган жанговар ва маънавий-маърифий тайргарлик машғулотларини олиб боришга рухсат берилади.
Муддатли ҳарбий хизматчилар билан олиб бориладиган ўқув йиғинида юқори малакали офицер ва сержантлар таркибидан тайинланган маъмурият барча жараёнларнинг сифатли бажарилиши учун жавобгар.
_U4A6293.JPG

Янги аскарларнинг Нукус гарнизонига келиши муносабати билан ўтказилган маросимда ҳарбий округ қўшинлари қўмондони сўзга чиқиб, барчани муборакбод этди.

Шундан кейин қўмондон ҳарбий қисм аскарлар ётоқхонаси ва ошхонасида яратилган шароитлар билан танишди, янги чақирилувчилар билан суҳбат қилди.

 

ЎзА