Германиялик олимлар фосфат кальций асосида суякларни бир-бирига боғлавчи ва суяклар ўзини ўзи тиклаш хусусиятига эга бўлган ҳамда имплантатлар ясашда фойдаланадиган цемент яратишди. Мазкур тадқиқот натижалари яқинда Scientific Reports журналида эълон қилинди.
Инсон организми кўплаб жароҳатларни ва яраларни ўзи даволай олади, бироқ суяклар жиддий шикастланганда жарроҳларнинг аралашуви зарур бўлади. Бундай пайтда шифокорлар жароҳатланган жойда суякларнинг шакли ёки вазифасини қисман бўлсада тиклайдиган материалларни ишлатади.
Фридрих Шиллер номидаги Йена университети олимлари Вюрцбург университетидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда суяк ўрнини босадиган фосфат кальцийга асосланган ва углерод толаси ишлатилган цемент яратишди.
Тола жароҳатга чидамлиликни оширади, шунингдек ўзини ўзи тиклашни таъминлайди, дарз кетган жойлар мустақил равишда тортилади ёки битади. Ушбу муҳим сифат туфайли, янги материалдан тайёрланган имплантатларни таъмирлаш ёки алмаштиришга зарурат бўлмайди.
Кальцийфосфатли цемент тиббиётда аввалдан фойдаланиб келинади ва ўзининг яхши томонларини кўрсата олган. Ушбу материал суякларни шаклланишига ёрдам беради ва қон томирларнинг ўсишини таъминлайди. Қолаверса, уни организмга паста кўринишида юбориш ҳам мумкин. Унинг эгилувчанлиги суяк тузулмаси билан боғланиб кетиш имкониятини беради.
Тадқиқот натижалари янги материалнинг катта оғирликка ҳам чидамлилигини ва ўзи мустақил равишда тиклана олишини кўрсатди. Олимлар ўзлари яратган материал суяк имплантантлари, шунингдек суякларнинг юк кўтарадиган элементларини тайёрлашда кенг қўлланишига ишонч билдирмоқда.
ЎзА