Дунё миқёсида бугунги кунда 250 миллион киши халқаро мигрант, 740 миллион нафар одам эса ички мигрант ҳисобланади.
Олмаота шаҳридан
ЎзАмухбири хабар қилади
Ер юзининг 3,9 фоизи 15 ёшдан катта бўлган мигрантларни ташкил этади. 20 ёшгача бўлган мигрантлар умумий муҳожирларнинг 15 фоизини, яъни 37 миллион нафарини ташкил этади. Умумий ҳисобдаги муҳожирлар сонининг 48 фоизи аёллардан иборат. 250 миллион муҳожирнинг 24,6 миллиони (11 фоиз) МДҲ мамлакатлари аҳолисига тўғри келади. Айнан Марказий Осиё ҳудудида эса 10 миллионга яқин мигрант ҳисобга олинган.
Ушбу рақамлар Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтаётган “Мигрантларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” масалаларига бағишланган минтақавий семинар-тренингда халқаро миграция ташкилоти томонидан маълум қилинди.
ЎзА