“Ядро физикасининг янги аспектлари” мавзусида Халқаро илмий конференция бўлиб ўтмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг Физика факультетида Халқаро илмий конференция бўлиб ўтмоқда. Мазкур илмий конференция 10 ноябргача давом этади. Ушбу илмий анжуманда дунёнинг 10 га яқин мамлакатидан 40 дан ортиқ олимлар ташриф буюрган. Асосан, конференцияда Корея ва Япониянинг турли университетларидан тадқиқотчи олим ва профессорлар қатнашмоқда.
Ушбу анжуманда Физиканинг янги йўналишлари ва илмий соҳадаги муаммолар ечими, лабораторик тадқиқотлар бўлиши кутилмоқда. Конференция доирасида ҳар куни етакчи олимларнинг маърузалари тақдим этилади. Бугун италиялик профессор Адриано Ди Гиаcомо маъруза қилди. Шунингдек, кун давомида Япониянинг Осака университети профессорлари “Скирмионс ва каон – нуклонларнинг ўзаро таъсири” мавзусида тақдимотларини намойиш қилиши кутилмоқда.

 

Дилобар Маматова, ЎзА