Шарафли касбдан камол топган устоз

Инсоният тарихида қадим даврлардан буён хотин-қизларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келинган. Чунки, аёллар нафақат ҳаётимиз гултожи, балки эртанги кунимиз давомчилари, келажак авлоднинг яратувчиларидир.
Юртимизда муҳтарама опа-сингилларимиз байрами умумхалқ байрами сифатида шарқона урф-одатлар, халқимизнинг миллий қадрият ва анъаналари асосида нишонланади. Байрам муносабати билан хотин-қизларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Шундай эҳтиромга сазовор бўлган аёлларимиздан бири Нукус ихтисослаштирилган маданият мактабининг ўқитувчиси Юлдузхан Атаджанова. У яқинда 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
У ўзининг 43 йиллик самарали меҳнати, бой билим ва тажрибаси билан мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб, ўзининг педагогик фаолияти давомида кўплаб шогирдларини она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшган устоз сифатида ушбу юксак ҳурматга муносиб деб топилди.
Ю.Атаджанова билим бераётган ва жўрнавозлик қилиб келаётган ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси миқиёсидаги танловларда фаол иштирок этиб, фахрий ўринларни эгаллаб келмоқда.
У бир неча бор Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлигининг “Фаҳрий ёрлиғи”, дипломи, Қорақалпоғистон Республикаси Рус маданияти маркази “Фаҳрий ёрлиғи”, 2013 йили эса Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг “Академик чолғулар ва эстрада ижрочилиги” Республика танловида “Фаҳрий ёрлиқ” билан тақдирланди. Шунингдек, 2014 йили “Эътироф–2014” танловида Юлдузхан Атаджанова “Йилнинг енг яхши концертмейстри” номинацияси ғолиби бўлди.
Ю.Атаджанова бугунги кунда Нукус ихтисослаштирилган маданият мактабининг концерт дастурларида, Бердақ номидаги мусиқали театридаги “Қайин ене”, “Олим жазаси”, “Алпамис”, “Тирсеклер”, “Хуждан”, “Суймегенге суйкенбе” мусиқий драма ва С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши” комедик операларида жўрнавозлик қилиш билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси миқиёсидаги ўтказилаётган катта концертларда К.Сержанов, Р.Кутекеева, Э.Айтниязова, Д.Хожамбергенов, У.Темирханов, А.Каллиев, Б.Узақбергенов, Ж.Султабаев, Ж.Пиязов ва бошқада кўплаган таниқли ашулачилар билан, Қ.Заретдинов, Н.Мухамметдинов, Ш.Пахратдинов, Т.Есиркепов, У.Абдуллаевалар сингари композиторлар билан биргаликда ижодий ишлар олиб бормоқда.
Юлдузхон Атаджанова ҳозирги кунда Нукус ихтисослаштирилагн маданият ва санъат мактабида “Фортепиано мутахассислиги” ўқитувчиси бўлиб ишламоқда.
Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Ана шундай инсонлардан бири Юлдузхон Атаджановани ҳам нафосат айёми бўлмиш байрам билан табриклаб, уларга узоқ умр, оилавий бахт-саодат, баҳорий кайфият ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз. Эришган ютуқлари бардавом бўлсин, деймиз.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.