Киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишида спорт мусобақалари ташкил қилинади

4

Жорий йил 3 мартдаги ПҚ–75-сон қарор билан киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилади.

Мусобақалар қуйидаги босқичларда ўтказилади:

  • 1-босқич – вазирлик ва идораларда ҳар йили август ойида «Ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги» ички мусобақаси;
  • 2-босқич – ҳар йили октябрь ойида «Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги» мусобақаси;
  • 3-босқич – ҳар йили декабрь ойида «Мудофаа вазири кубоги» мусобақаси ўтказилади.

Қарорга кўра, мусобақада ғолиб бўлган ҳарбий хизматчилар қуйидагича рағбатлантирилади:

  • 1-босқичда ғолиб бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси бирйўла тўланадиган 10 млн сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги;
  • 2-босқичда ғолиб бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси бирйўла тўланадиган 30 млн сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги;
  • 3-босқичда ғолиб бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси бирйўла тўланадиган 50 млн сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун мудофаа вазири кубоги.

Мудофаа вазирлиги мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

Мусобақада иштирок этувчи ҳамда саралаб олинган ҳарбий хизматчилар ҳисобини юритиш мақсадида хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ягона электрон реестр жорий этилади.