Сирдарё ва Қорақалпоғистоннинг дўстона муносабатлари

Қонликўл туманида 2022 йилдан буён фуқароларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Сирдарё вилояти билан ҳамкорликда қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида бир гуруҳ вилоят фаоллари Қонликўл туманида меҳмон бўлди.
Меҳмонларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов, туман ҳокими Б.Султанов ва бошқалар кутиб олди. Меҳмонлар туман ҳудудида қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда қилинган ишлар билан танишди.
Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов Сирдарё вилояти ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида Қонликўл тумани ҳокимлигида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Султанов туманда қурилиш ва архитектура, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш имконияти, бунинг учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича янги лойиҳаларини тақдим этди.
Сирдарё вилояти билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни ошириш бўйича қатор келишувлар икки томонлама маъқулланди.
Бу ишларни тез ва сифатли амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Сўнг меҳмонлар тумандаги қишлоқ хўжалиги техникаларига комплекс хизмат кўрсатувчи Техника-сервис маркази фаолияти билан танишди. «AGROHAMKOR CLUSTER» МЧЖнинг фермерларга техник хизмат кўрсатиши ўрганилиб, келгуси режалари билан танишди. Қишлоқ хўжалиги йўналишида туман кўп имкониятларга эгалиги таъкидланиб, ҳамкорлик механизмларини яратиш чоралари белгиланди.
Рамазон – меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва шукроналик ойидир.
Сирдарё вилояти ва Қонликўл тумани ҳокимлиги ҳамкорликда туман аҳолиси учун Ифторлик ташкил этди.
Тадбирда Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов, Сирдарё вилояти ҳокими Э.Турдимов, туман ҳокими Б.Султонов ва бошқалар йиғилганларни Рамазон ойи билан самимий табриклаб, ўтказилаётган тадбирнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Бу тадбир нафақат иқтисодий ҳамкорлик, балки самимий қардошлик ва меҳр-оқибат рамзи эканини яна бир бор намоён этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги