Коррупцияга қарши курашда 2026 йил – «фавқулодда ҳолат»

Коррупция – бу давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг катта хавфдир.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2026 йилда коррупцияга қарши курашишда «фавқулодда ҳолат» эълон қилиниши – бу соҳада мутлақо янги, қатъий ва муросасиз босқич бошланишини англатади.
Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида божхона ходимлари иштирокида, ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси масъул ходими билан биргаликда умумий профилактик йиғилиш ўтказилди.
Тадбир давомида коррупциянинг салбий оқибатлари, хизмат давомида қонунийлик ва тартибни таъминлаш, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга муросасиз муносабат, ходимларнинг шахсий жавобгарлиги масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, коррупцияга йўл қўйиш – бу нафақат қонун бузилиши, балки давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга хиёнатдир.
Тадбирда фикр-мулоҳазалар билдирилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги