Беларусь Республикаси Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди

19

Бош вазир Александр Турчин бошчилигидаги Беларусь Республикаси ҳукумати делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун юқори мартабали меҳмон “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиб, юртимиз озодлиги, миллий давлатчилигимиз ва тараққиёт йўли рамзи бўлган мажмуа қошида эҳтиром изҳор этди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этиб, Беларусь ҳукумати делегациясига ҳамроҳлик қилди.

Тадбир чоғида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабат, ўзаро ишонч ва самарали шериклик анъанаси алоҳида таъкидланди. Шунингдек, меҳмонларга мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўли, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги босқичдаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Расмий ташриф доирасида икки томонлама музокаралар, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокамаси режалаштирилган.

Дилшод Ҳакимов,

Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА