Минскдан хушхабар: Гран-при турниридаги янги ғалаба

10

Беларус Республикаси пойтахти Минск шаҳрида спортнинг эркин кураш ва аёллар кураши бўйича 3 карра Олимпия чемпиони, кўп карра жаҳон ва Европа чемпиони Александр Медвед хотирасига бағишланган халқаро Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз спортчилари ҳам иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Хусусан, 92 кг вазнда Ерназар Жумабаев, қизлар ўртасида 50 кг вазнда Ақтенге Кеўнимжаевалар барча рақибларини енгиб чиқиб, турнир ғолибига айланди.

46 кг вазнда беллашган Камила Абатбаева эса кумуш, 53 кг да Саҳипжамал Есбосинова ва 61 кгда Сийсагул Сарсенбаева бронза медалларини қўлга киритди.

Ёш спортчиларни мусобақага Даўлетияр Артиқбаев, Айнура Жапақова, Барзу Кийлибоев ва Севара Еримбетовалар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси