«Арал» яна 3 ўйин ўтказди

Жорий йилда алоҳида футбол бўйича Ўзбекистон Супер-лигасига чиқишни мақсад қилган Нукуснинг «Арал» клуби айни пайтда Тошкент шаҳрида янги мавсумга бошқа жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказиш орқали пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Хусусан, жамоамиз 19 февраль куни кўп йиллардан буён Супер-лигада ўйнаб келаётган Муборакнинг «Машъал,» 21 февраль куни Про-лигада ғолиблик учун асосий даъвогар Бекободнинг «Металлург,» 22 февраль куни Тожикистон олий лигаси вакили «Эсхата» жамоалари билан ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказди.
«Машъал»га қарши ўтказилган ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган Нағметулла Қутибоевнинг шогирдлари, «Металлург» билан бўлган учрашувда дуранг ўйнади. Ҳисоб 3:3.
Тожикистон олий лигаси вакили «Эсхата» клуби билан ўтказилган ўйинда ҳам жамоамиз аъзолари ўз маҳоратларини намойиш этиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни пайтда ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.
Адилбай Оразов,
Қарақалпақстан хабар агентлиги шолыўшысы