“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб жиҳатларга ечимлар…

14

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамкорлигида янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича жамоатчилик муҳокамалари, билдирилган таклифлар ва унга киритилган ўзгаришлар ҳамда натижалар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Асилбек Худоёров, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:  

– Соғлиқни сақлаш тизими мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида муҳим ўрин эгаллаган. Албатта, ҳар биримизнинг эҳтиёжимиз бўлади бу соҳага. Малакали кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади. Вазирлигимиз шифокорлар малакасини ошириш бўйича катта ишларни режалаштиряпти.

Бошқа хизматлардан фарқли равишда соҳа вакилларидан 24 соат ҳаракатда бўлиш талаб этилади. Бугунги кунда Президентимизнинг ташаббуси билан халқаро экспертларни жалб этган ҳолда соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб ва эътирозли жиҳатларга ечимлар қилиняпти. Бу босқичма-босқич амалга оширляпти.

Тараққиёт стратегиясида янги фармон билан соғлиқни сақлаш тизимига оид 9 та стратегик устувор мақсад ва уларга эришилганлигини баҳоловчи 33 та кўрсаткич аниқ рақамларда ва ижро механизми билан кўрсатиб берилди.

Тизимнинг қайси йўналишларини ривожлантиришимиз керак бўлса, фармонда айни шулар белгилаб берилди. Бунда аҳолининг узоқ умр  кўриш давомийлигини оширишдан бошлаб, қандай механизмлар асосида ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларининг олдини олишгача.

Айтиш мумкинки, мазкур ҳужжатда аҳолини энг кўп ташвишга солаётган масалалар, одамларнинг кундалик ҳаётида сезиладиган мақсадлар ўз ифодасини топди.

Абдулазиз РУСТАМОВ, Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА