Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

24

Сўнгги йилларда халқимиз Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритмоқда. Ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида амалга оширилаётган том маънодаги тарихий ўзгаришларда шонли Қуролли Кучларимизнинг муносиб ҳиссаси беқиёс. Кейинги йилларда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида ортга қайтмас ислоҳотларимизнинг мустаҳкам кафолатларидан бирига айланаётган Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий қудратини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бошқарув ва таъминот тизими такомиллаштирилиб, замонавий ахборот технологиялари асосида модернизация қилинмоқда, қўшинларимизнинг жанговар сафлари янгича таълим ва тарбия олган тажрибали офицер ва сержантлар билан тўлдирилмоқда. Шахсий таркибнинг тайёргарлик даражаси, ҳарбий хизматчиларнинг касбий, интеллектуал ва маънавий салоҳияти изчил ошириб борилмоқда. Қуролли Кучларимиз замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника

билан босқичма-босқич таъминланмоқда. Ёшлар орасида ҳарбий хизматга қизиқишни ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқ билан армия ўртасидаги мустаҳкам бирлик ва ҳамжиҳатликни янада кучайтиришга қаратилган самарали ишларимиз қатъий давом эттирилиб, Миллий армиямиз сафида хизмат қилиш улкан шараф ва шарафга айланиб бормоқда.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан пойтахтимизнинг қатор жойларида байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Хусусан, Нукус шаҳри А.Досназаров кўчасида ҳарбий сафга тизилди, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, меҳнат жамоалари, ўқув муассасалари ходимлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёшлар номидан «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Сўнгра Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, ҳарбий соҳа ходимлари, фахрийлар ва бутун халқимизни байрам билан самимий табриклади.

Таъкидланганидек, миллий армиямизнинг сарҳадларимиз хавфсизлигини, Ватанимиз тинчлигини таъминлашдаги хизмати беқиёс. Ватан ҳимоячилари бор экан, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти таъминланади.

Тадбирда мамлакатимиз Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан соҳага қаратилаётган улкан эътибор алоҳида қайд этилиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳарбий шаҳарчаларни ободонлаштириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани ҳурмат билан тилга олинди.

Тантанали маросимда миллий армиямиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида фидокорона хизмат қилаётган бир қатор офицерлар, сержантлар ва нуронийлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарори асосида, кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Тантанали тадбир санъат усталарининг концерт дастури давом этмоқда.

 

 Қорақалпоғистон ахборот агентлиги