Биомасса асосида марказлашган иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин

50

Пойтахтимизда Корея Республикаси иссиқлик таъминоти компаниялари билан турли лойиҳалар доирасида ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Хусусан, Корея марказий иссиқлик таъминоти корпорацияси (KDHC) ҳамда KOTRA билан фаол ҳамкорлик қилинмоқда. Бугун ушбу компаниялар вакиллари “Иссиқликтаъминоти” АЖ мутасаддилари билан учрашиб, галдаги тадбирлар режасини муҳокама қилди.

Учрашувда асосий эътибор биомасса асосида марказлашган иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, мавжуд биомасса ресурслари, жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қолдиқларидан фойдаланган ҳолда марказлашган иссиқлик таъминотини йўлга қўйишнинг амалий усулларига қаратилди.

Шунингдек, марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудлар учун иситиш ечимлари, жумладан қуёш энергияси, иссиқлик насослари ва тегишли технологиялардан фойдаланган ҳолда иситишни таъминлаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Корея марказий иссиқлик таъминоти корпорацияси (KDHC) ҳамда KOTRA вакиллари вилоятларга ташриф буюриб, мавжуд имконият ва ресурслар билан танишади.

Ш.Маматуропова, ЎзА