«Ўзбекистон – 2030» стратегияси фуқаролик жамияти институтлари томонидан муҳокама қилинмоқда

20

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида фуқаролик жамияти институтлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов иштирок этди.

Учрашувда давлат ва жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар ва экспертлар вакиллари иштирок этиб, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган устувор йўналишларни ҳаётга татбиқ этиш, уларни замон талабларига мос равишда такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокамалар жараёнида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инсон капиталини ошириш, рақамли трансформация, яшил иқтисодиёт, самарали давлат бошқаруви ва фуқаролик жамиятининг ролини кучайтиришга қаратилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, стратегия ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда таъкидланганидек, фуқаролик институтларини стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларига кенг жалб қилиш, аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги