Эшкакчиларимиз Сирдарёда қандай натижа кўрсатди?
13

22-25 декабрь кунлари Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида спортнинг Механик эшкак эшиш туридан Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
Унда Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спортчилари ҳам иштирок этиб, 6 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритди.
Жумладан, Айдана Сметуллаева 2 та олтин, Айсанем Фархадова 2 та олтин, 1 та кумуш, Зайфуна Бахитбаева 1 та олтин, Мухадас Ибраимова 1 та олтин, 1 та бронза, Ойсулув Абдуалиэва 1 та кумуш, 1 та бронза ва Даметкен Бегимова 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ғолиб спортчиларни мусобақага Баҳодир Давлетиёров, Айнура Илясова, Жадира Кожаковалар тайёрлади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси