«Яшил макон»: жамоатчилик назорати доирасида ўрганиш ишлари давом этмоқда

Навбатдаги экологик рейд тадбири Қунғирот туманидаги Турон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Болалар мусиқа мактаби» ҳудудида ўтказилиб, экилган кўчатлар ҳолати тегишли мутахассислар билан биргаликда партиянинг туманлик Кенгаши томонидан ўрганилди.
Мактаб атрофига 2025 йил баҳор ва кузда 150 туп кўчат экилган. Шундан 60 тупи мевали дарахт, 40 тупи атиргул, 50 тупи тут кўчатлари ҳисобланади.
Мўйноқ туманида ҳам экологик рейд ўтказилди.
Экологик партиянинг Мўйноқ тумани Кенгаши томонидан Орол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги экорейд ташкил этилиб, тадбир давомида маҳалла ҳудудида экилган кўчатлар ҳолати, «Яшил макон» дастури доирасида олиб борилган тадбирлар ўрганилди.
Жорий йил баҳор мавсумида ҳудудда 100 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ҳозирги кунда туман ободонлаштириш бўлими томонидан кўчатларни парваришлаш бўйича махсус ходимлар бириктирилган ва улар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга оширмоқда.

Юзага келган вазият бўйича муҳокамалар олиб борилиб, зарур тавсиялар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги