Сифатли таълим учун зарур шароитлар яратилмоқда

8

Сўнгги йилларда замон талабига жавоб берадиган мактаблар ва мактабгача таълим ташкилоти биноларини қуриш муҳим вазифага айланган.

Хусусан, 2025 йил давомида Беруний тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли таълим ташкилотларида барча дастурлар доирасида 1 та мактаб ва 4 та мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилган бўлса, шунинг ҳисобига қўшимча жами 536 ўқувчи ўрнидан ортиқ қувватлар янгидан яратилиб, фойдаланишга топширилди.

Биргина жорий йилда ажратилаётган бюджет маблағлари доирасида 2 та мактаб ва 1 та мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш эвазига қўшимча 670 дан ортиқ ўрин яратилишига эришилди ва шу орқали бу каби масалалар босқичма-босқич ҳал этиб борилмоқда.

Бунинг учун 35 миллиард 400 миллион сўм пул маблағлари ажратилиб натижада 1 минг 200 дан ортиқ ўқувчи ёшлар ва болалар замонавий шароитларга эга бўлган таълим ташкилотлари биноларида таълим-тарбия олишига эришилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги