Россияда “FaceTime” блокланди

11

Россияда “Apple” компаниясининг “FaceTime” видеоқўнғироқ хизмати фаолияти чекланди, дея хабар бермоқда “DW” нашри.

“Роскомнадзор” илова блокланишини фирибгарлар ундан жиноий мақсадларда фойдаланаётгани билан изоҳлади.

“FaceTime” орқали “iPhone”, “iPad” ва “Mac” фойдаланувчилари интернетга уланган ҳолда бепул видеоқўнғироқлар амалга ошириши мумкин. РФда сервис ишидаги дастлабки оммавий узилишлар ҳақидаги шикоятлар октябрь ойи ўрталарида пайдо бўлган эди.

Мутахассислар фикрича, чекловлар кенгайиши фойдаланувчиларни доимий равишда бошқа серверлар ёки иловаларга ўтишга мажбур қилмоқда.

Д.Ҳакимов, ЎзА