Меҳир-оқибат ва хайрия тадбири

51

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ижтимоий ҳамкорлик ва эзгуликни  тарғиб қилувчи «Меҳрга тўлсин кўнгиллар» номли хайрия концерт дастури ташкил этилди. Тадбир Нукус шаҳар маданият бўлимига қарашли 6-сонли «Дўстлик» маданият маркази тўгарак иштирокчилари билан ҳамкорликда ўтказилиб, унда университетнинг талаба-ёшлари  ҳам иштирок этди.

Унда университетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори С.Алаўатдинов сўзга чиқиб, утказилаётган ушбу тадбир жамиятда меҳр-оқибат, бағрикенглик ва инсонийлик фазилатларини янада юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек у ўз сўзида давлатимиз томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга яратилаётган имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий дастурларга тўхталиб, университет жамоаси ҳам бу борада изчил ишларни амалга ошираётганини таъкидлади.

Шундан сўнг, «Дўстлик» маданият маркази тўгарак иштирокчилари томонидан концерт дастури намойиш этилиб, унда ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар, саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

                                                            Қорақалпоғистон ахборот агентлиги