Жиззах вилояти республикадаги саноати энг тез ўсаётган ҳудудга айланди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
–Биз олдимизга юксак марраларни қўйиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида астойдил меҳнат қиляпмиз, янгиликлар яратяпмиз ва натижаларга эришяпмиз.
Вилоятни қандай оғир шароитлардан олиб чиққанимизни, Жиззахнинг ҳар бир туманида бўлаётган катта-катта ўзгаришларни, одамларнинг хурсандчилигини кўриб, жуда қувонаман ва фахрланаман, – деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Ўтган даврда Жиззах вилояти республикадаги саноати энг тез ўсаётган ҳудудга айланди. Саккиз йилда 6,5 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари ишга тушган бўлса, шунинг 45 фоизи саноат ҳиссасига тўғри келади.
Масалан, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Фориш, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳрида 2,3 миллиард долларлик 560 та лойиҳа ишга тушди. Бугунги кунда ушбу туманлар вилоят саноатининг 70 фоизини таъминламоқда.
ЎзА