13 нафар шахс муддатидан илгари шартли озод қилинди

47

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Ж.Балтабоев томонидан «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини идорасида сайёр очиқ суд мажлиси ўтказилди.

Унда муқаддам судланган айрим шахсларнинг жиноят ишлари кўриб чиқилди. Хусусан, сайёр судда хулқ-атвори ижобий томонга ўзгарган ва тузалиш йўлига ўтган, жазони ўташ тартиби қоидаларига ҳалол муносабатда бўлган 13 нафар шахс жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Жазони ўташ тартиби қоидасига амал қилмай бош тортиб юрган 1 нафар шахснинг жазоси жазонинг бошқа оғирроқ турига алмаштирилди.

Шунингдек, суд мажлисида судланган шахсларга жазонинг ўталмаган қисми давомида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда Жиноят кодексининг 60-моддасига мувофиқ жазо тайинланиши ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги