Музейга саёҳат – аждодларимизга эҳтиром рамзи

52

Ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали директори Б.Еримбетов филиал талабалари ва тютор Н.Артиқбоева билан биргаликда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети таркибидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат қилди.

Саёҳат давомида музей экскурсовод Раҳмон Бўронов томонидан ҳар бир экспонент билан яқиндан таништирилди ва музей залларидан ўрин олган ҳар бир экспонент талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, XX асрда юз берган сиёсий қатағонлар, халқимиз бошидан ўтказган оғир синовлар, тарихий воқеалар, миллат фидойиларининг ҳаёти ва жасоратлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди.

Олий таълим муассасаси раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу саёҳат талабаларда Ватанга муҳаббат туйғуларини уйғотиб, уларда мард аждодларимизнинг қилган жасоратларига бўлган ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Б.Тўхпанов,

Бердақ номидаги ҚҚДУ журналистика таълим йўналиши талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги